Қисқа хабарлар (+видео)
Юртимиз ҳаётига оид сиёсат, иқтисодиёт ва жамиятдаги энг сўнгги ва муҳим воқеалар тафсилоти "Қисқа хабарлар" дастурида
- Президент Шавкат Мирзиёев Беларусга ташриф давомида ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича эришилган келишувлар ижросига доир тақдимот билан танишди.
- Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2026-йилнинг 6 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан коррупцияга оид жами 3 652 та мурожаат келиб тушган.
- Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган мониторинглар натижасида молиявий хизматлар рекламасида қонунчилик талабларини бузган 20 дан ортиқ тижорат банки ва микромолия ташкилотига нисбатан молиявий жарималар қўлланилди.
- Бўстонлиқ туманида фаолият юритувчи қарздор "А.C.Т" МЧЖ ундирувчи давлат фойдасига фаолияти давомида солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан 1 миллиард сўм солиқ қарздорлиги юзага келган.
Шу ва спорт янгиликлари билан видео давомида танишинг.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/tyQ4w6YQHXY?si=kl-b9mu51mHO3LI6" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Зиёвуддин Нуриддинов, Ёқубжон Мелибоев, ЎзА