Гандболчи ёшларимиз Покистонда жаҳон чемпионати йўлланмаси учун курашади
Эртага, 4 ноябрь куни Покистоннинг Файсалобод шаҳрида гандбол бўйича эркаклар жамоалари ўртасида "IHF Trophy Men — Zone III (Asia)" мусобақаси бошланади.
Бугун, 3 ноябрь куни 2027 йилги Осиё чемпионатига йўлланмалар тақдим этадиган мазкур нуфузли мусобақада иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Покистонга жўнаб кетди.
Осиё қитъаси III-зонасидан жой олган 6 та мамлакат терма жамоалари иштирокида ўтадиган чемпионатда мамлакатимиз гандболчилари Қирғизистон, Қозоғистон, Покистон, Тожикистон ва Туркманистон жамоалари билан куч синашади.
“IHF Trophy Men — Zone III (Asia)” мусобақасига ташланган қуръа натижасига кўра, эртага Ўзбекистон U18 терма жамоаси йигитлари илк ўйинда Тожикистон билан, Ўзбекистон U20 терма жамоаси эса Покистон жамоаси билан куч синашади.
Айлана тизимда ўтадиган ўйинлар 9 ноябрга қадар давом этади.
Тўлқин Рўзиев,
ЎзА