Франция 200 йилдан кейин “Қора кодекс”ни бекор қилади
Франция парламенти қуйи палатаси бир овоздан қулликни тартибга солувчи мустамлакачилик қонунчилиги ҳисобланган “Қора кодекс” ("Code Noir")ни бекор қилиш тўғрисида қарор чиқарди.
Лойиҳани Сенат ҳам қўллаб-қувватлаши кутиляпти.
1685 йил Людовик XIV ҳукмронлиги даврида қабул қилинган мазкур қонун Франция мустамлака давлатларида қулликнинг ҳуқуқий мақомини тавсифлаган. Қул “кўчар мулк” сифатида таърифланган бу ҳужжат қуллардан фойдаланиш, уларни сотиш тартибини белгилаган.
С.Раҳимов, ЎзА