ФОТОГАЛЕРЕЯ: 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни
Жамият ҳаётида юз бераётган муҳим воқеа-ҳодисаларни тезкор ва холис ёритиш, аҳолини ишончли ахборот билан таъминлашда журналист ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг ўрни беқиёс.
27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан тайёрланган мазкур фотогалереяда турли йилларда журналистлар, фотомухбирлар ва ижод аҳлининг меҳнат фаолияти, ижодий жараёнлари ҳамда касб байрамига бағишланган тадбирлардан лавҳалар жамланган.
[gallery-30093]
Ушбу сана мамлакатимизда сўз эркинлиги, очиқлик ва жамоатчиликни холис ахборот билан таъминлаш йўлида фаолият юритаётган минглаб соҳа вакилларига кўрсатилаётган юксак эътиборнинг яна бир ифодасидир.
ЎзА суратлари.