Forbes: Украина Россия ҳудудида илк бор “Кенгуру дрони”дан фойдаланди
Украина Қуролли кучлари дрон ташувчи ёрдамида ўзининг биринчи ҳаво ҳужумини амалга оширди ва янги тактикасини қўллади.
Оғир дрон фронт чизиғи ортида танкка қарши мина ташувчи ARK-1 учувчисиз ер усти транспорт воситасини олиб келди. Шу тариқа, “Forbes” таъкидлашича, Киев урушнинг янги даврини бошлаб берди.
Шунингдек, илгари АҚШда ўрганилган, аммо ҳеч қачон амалга оширилмаган бу янгилик шахсий таркиб учун хавфни камайтириши ҳам қўшимча қилинган.
Маълумотга кўра, Украина қўшинининг 30 фоизини учувчисиз ер усти транспорт воситаси билан алмаштириш ниятида. Бу замонавий урушга илғор робот техникаси тезкор интеграциялашувини таъминлайди.
С.Раҳимов, ЎзА