Дунё суратларда
ЎзА ўқувчиларни жаҳонда содир бўлган воқеа-ҳодисалардан суратлар ёрдамида бохабар этишда давом этади.

Гватемала. Гватемала шаҳри яқинидаги Фуэго вулқони фаоллашиши натижасида ҳавога кул ва газ чиқиши кузатилди.

Буюк Британия. Эдинбург шаҳрида ўтказилаётган “Edinburgh Festival Fringe” фестивали доирасида “The Black Blues Brothers” жамоаси чиқиши олдидан суратга тушиш маросими бўлиб ўтди. Кениялик беш акробатдан иборат жамоа рок-н-рол мусиқаси садоси остида мураккаб саҳна ҳаракати ва трюклар намойиш этди.

Хитой. Пекин шаҳрида қадимий “A Thousand Li of Rivers and Mountains” асаридан илҳомланган санъат инсталляцияси пиёдалар кўчаси узра намойиш этилмоқда. Мазкур ижод намунасида тарихий маданий мерос ва замонавий санъат уйғунлашган.

Греция. Псата шаҳри яқинидаги Китеронас тоғида давом этаётган ўрмон ёнғини бартараф этилмоқда. “Chinook” вертолёти оловга сув сепиб, офатни назоратга олиш чорасини кўряпти.

Эрон. Теҳрон шаҳрида қизлар диний маросимга тайёргарлик кўряпти. Улар мамлакат Олий раҳбари Оятуллоҳ Мужтоба Ҳумонаий суратини ушлаб турган ҳолда, тадбирда қатнашиш учун йиғилган.

Фаластин. Ғазо шаҳрида Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган икки йирик оилага мансуб 112 нафар инсонни дафн этиш маросими бўлиб ўтди. Айрим марҳумлар жасади қолдиғи вайрона орасидан яқинда топилган.

Нидерландия. Венрай шаҳри яқинидаги Босхёйзерберген табиат ҳудудида юз берган ўрмон ёнғинини ўчириш давом этмоқда.

Фаластин. Ғазо шаҳрида фуқаро ҳимояси ходимлари Исроил ҳаво зарбаси туфайли вайрон бўлган автомобилда юзага келган ёнғинни ўчирмоқда.
Фардона Яхшибоева, ЎзА