“Dushanbe Grand Slam – 2026”: Бугун 9 полвонимиз татамига чиқади
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи нуфузли мусобақа старт олди. Мазкур турнирда 34 давлатдан жами 240 нафар дзюдочи медаллар ҳамда жаҳон рейтинги учун тақдим этиладиган қимматли очколар учун кураш олиб бормоқда.
Умумий мукофот жамғармаси 154 минг еврони ташкил этадиган “Dushanbe Grand Slam – 2026” турнирининг илк кунида эркаклар ўртасида -60, -66, аёллар ўртасида эса -48, -52 ва -57 килограмм вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Кун давомида Ўзбекистон терма жамоасининг 9 нафар вакили татамига чиқиб, медаллар ҳамда рейтинг очколари учун баҳс олиб боради.
Бугун татамига чиқадиган спортчиларимизнинг илк рақиблари билан танишинг:
Аёллар:
-48 кг: Улбусин Ҳакимова — Марям Назарова (Тожикистон)
-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова — Сю Синран (Хитой)
-52 кг: Муҳайё Аҳматова — Карина Ефимова (Россия)
-52 кг: Сўғдиёна Рафкатова — Суҳайло Сафарзода (Тожикистон)
-57 кг: Райҳона Маматовa — Наталья Елкина (Россия)
Эркаклар:
-60 кг: Ҳасан Бойназаров — Сун Цзяхao (Хитой)
-60 кг: Муҳаммаджон Машарипов — Ян Бонгамбе Мотоли (Франция)
-66 кг: Азиз Ортиқов — Равшанбек Асанов (Қирғиз Республикаси)
-66 кг: Дилшодбек Баратов — Нурали Эмомали (Тожикистон)
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА