Дунё суратларда
ЎзА ўқувчиларни жаҳонда содир бўлган воқеа-ҳодисалардан суратлар ёрдамида бохабар этишда давом этади.

Хитой: 1 октябрь – Хитой Миллий байрами арафасида Тянанмэнь майдонида ишчилар улкан сунъий гуллардан безак композицияси яратмоқда.

Польша: Европа трамвайчилари чемпионати. Ҳайдовчилар маҳоратини синовдан ўтказувчи бир кунлик мусобақа. Бу йилги баҳсда Прага жамоаси ғолиб чиқди.

Россия: Парламент сайловининг биринчи куни. Марказий сайлов комиссиясида мамлакат бўйлаб сайлов участкаларидан бевосита намойиш ташкил қилинган.

Италия: Миландаги “Ла Скала” театри саҳнасида Верди ижодига мансуб “Травиата” операсининг 1990 йилдаги серҳашам саҳна кўриниши қайта намойиш этилди. Асарда 90 га яқин ижрочи банд.

Япония: Нагояда Осиё ўйинлари текбол мусобақаси аёллар жуфтлиги финалида Таиланд вакили Супхавади Вонгкхамчан олтин медални қўлга киритиш учун ҳаракат қилмоқда.

Буюк Британия: Ғарбий Суссексдаги автоспорт фестивалида болалар ретро педалли автомобилда “Сеттингтон кубоги” учун баҳслашмоқда.

Фаластин: Ғазо шаҳрида Исроил дрони зарбасидан сўнг Шайх Ридвон маҳалласи аҳолиси воқеага муносабат билдирмоқда.

Германия: Мюнхенда анъанавий “Октоберфест” байрами: аттракционда сайр қилаётганлар.

Бразилия: Рио-де-Жанейродаги санъат ҳафталигида рассом Алекс Сенна “Очиқ кўз билан кўрилган туш” номли шиширилувчи санъат асарини намойиш этди.

Ҳиндистон: Мадҳя-Прадешда фаоллар Кен-Бетва дарёларини боғлаш лойиҳасига қарши рамзий қабрларда ётиб, норозилик билдирди. Улар лойиҳа қишлоқларни сув босиши ва аҳоли кўчирилишидан хавотирда.
Фардона Яхшибоева, ЎзА