Депутатлар "Ёшлар куни" доирасида учрашув ўтказди
Президентимизнинг шу йил 24 февраль куни ёшлар билан ўтказган мулоқоти давомида илгари сурилган ташаббусга мувофиқ, вазирлик, идора ва ташкилотларда ҳар пайшанба куни "Ёшлар куни"ни ўтказиш анъана тусини олмоқда.
Мутасаддилар ёшлар билан учрашувларда уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга устувор аҳамият қаратмоқда.

Мазкур ташаббус доирасида "Адолат" СДП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Тошкент шаҳар юридик техникумида ёшлар билан учрашув ташкил этилди.
Тадбир давомида бугун юртимизда амалга оширилаётган ёшлар сиёсати доирасидаги ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, уларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларга тўхталиб ўтилди.

Мулоқотда ёшларнинг фикр ва мулоҳазалари ҳам тингланиб, уларни қизиқтираётган саволларга атрофлича жавоблар қайтарилди.
М.Комилова, ЎзА