Деҳқонобод – Учқўрғоннинг илк “Ақлли маҳалла”сига айланади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Учқўрғон туманида замонавий турмуш услубини шакллантираётган “Ақлли маҳалла” лойиҳаси ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Лойиҳа Деҳқонобод маҳалласидаги кўп қаватли уйлар массивида амалга оширилаётган бўлиб, бу ерда аҳоли учун барча қулайликлар яратилмоқда.
Жараёнда ҳудуддаги инфратузилма тўлиқ ободонлаштирилиб, рақамлаштирилди, замонавий видеокузатув камералари ўрнатилди. Энг асосийси, бошқарув жараёнлари тўлиқ онлайн тизимга ўтказилди.
[gallery-26120]
Лойиҳа доирасида махсус бошқарув сервис компанияси ташкил этилган. У ҳар бир хонадон билан онлайн шартнома тузиб, иссиқлик, сув, чиқинди ташиш ва хавфсизлик хизматларини ягона тизим орқали бошқармоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА