CNN: Эронда миллионлаб одамлар ишсизлик муаммосига дуч келмоқда
"CNN" нашри ёзишича, АҚШ ва Исроилнинг Ислом Республикасига қарши уруши туфайли бир неча миллион эронлик ишсиз қолган ва ҳозир қашшоқлик ёқасида турибди.
Таъкидланишича, инқироз иқтисодиётнинг деярли барча соҳаларига таъсир кўрсатган. Жабрланганлар орасида нефтни қайта ишлаш заводлари ва тўқимачилик фабрикалари ишчилари, юк машиналари ҳайдовчилари ва стюардессалар бор.
БМТ Тараққиёт Дастури (UNDP) маълумотларига кўра, зиддият яна 4,1 миллион кишини қашшоқликка олиб келиши мумкин. Минглаб ҳаво ҳужумлари натижасида юзага келган кенг кўламли вайронагарчилик аҳолининг кўчишига ва саноатга жиддий зарар етказилишига олиб келди.
Расмий статистика ишсизлик нафақаси бўйича даъволарнинг кескин ошганини кўрсатади, сўнгги икки ой ичида 147 мингта ариза топширилган - бу 2025 йилнинг шу даврига нисбатан тахминан уч баравар кўп.
С.Раҳимов, ЎзА