Чустда “Чиқиндини ёқиш орқали электр энергия ишлаб чиқариш” лойиҳаси янада жадаллашади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Чуст тумани “Зарафшон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан экосаноат зонасини ташкил этиш учун танлаб олинган 15 гектар ер майдонининг 10 гектарида “Everbright Environmental Energy Namangan” МЧЖ ХК томонидан хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган мазкур лойиҳа қиймати 150 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керак, лойиҳа ишга тушиши ҳисобига 547,5 минг тонна чиқинди қайта ишланади, 310 миллион кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилади, шундан 254 миллион кВт·соати тармоққа узатилади. Бу тахминан 300 минг аҳолининг йиллик электр энергияга бўлган эҳтиёжини қоплайди. Асосийси, янги лойиҳа натижасида 180 нафар юртдошимизнинг доимий бандлиги таъминланади.
[gallery-27222]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА