Чиқинди хизматига оид мурожаат истеъмолчи фойдасига ҳал этилди
Қашқадарё вилояти Касби туманида маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати билан боғлиқ мурожаат истеъмолчи фойдасига ҳал этилди.
Касби туманида истиқомат қилувчи фуқаро З.З. “Касби ЭКО Ҳаёт” МЧЖ фаолияти юзасидан Касби туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди.
Мурожаатни ўрганиш давомида хизмат кўрсатувчи корхона томонидан маиший чиқиндилар ўз вақтида олиб чиқиб кетилмагани аниқланди.
Ҳолат юзасидан туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан хизмат кўрсатувчи корхона ҳамда истеъмолчига амалдаги қонунчилик талаблари юзасидан тушунтириш берилди.
Кўрилган чоралар натижасида фуқаро хонадонидаги маиший чиқиндилар олиб чиқиб кетилиб, мурожаат қонуний тартибда ижобий ҳал этилди.
Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири