Ёшлар муаммолари ҳал этилди
Пойтахтимизда Ёшлар ишлари агентлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Сергели туманининг ташаббускор ва муаммоли ёшлари учун очиқ мулоқот ташкил этилди.
Маълумки, мамлакатимизда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни барча вазирлик, идора ва ҳокимликларда «Ёшлар куни» этиб белгиланган. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан долзарб таклиф ва ташаббусларини илгари сурди. Бу эса уларнинг жамият ҳаётидаги фаоллиги ва ислоҳотларга бефарқ эмаслигини яна бир бор намоён этди.

Хусусан, учрашув давомида ёшлар ўзларининг тадбиркорлик ғоялари ва ташаббусларини тақдим этди. Шунингдек, истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалий қарорлар қабул қилинди.


Натижада мулоқот давомида 4 нафар ёшга банклар томонидан имтиёзли кредит ажратилиши белгиланди. 1 нафар ёшнинг стартап лойиҳаси амалиётга жорий этилади ҳамда яна 1 нафар ёшнинг автомактабда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш билан боғлиқ харажатлари қоплаб бериладиган бўлди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА