Чигит экиш ишлари жадал давом этмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилоятида баҳорги дала ишлари, хусусан, чигит экиш жараёнлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Жумладан, Олот туманидаги “Ҳайдар Ниёз” фермер хўжалигида экиш ишлари тизимли ташкил этилган. Мазкур хўжаликда 30 гектар майдонда чигит қадаш ишлари амалга оширилмоқда.
Экиш жараёнлари мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида, белгиланган агротехник талабларга риоя этган ҳолда олиб борилмоқда. Хўжаликда юқори ҳосилдор “Хин Лу Зао 57” навли уруғлар қўлланилмоқда.
[gallery-28758]
Мутахассислар таъкидлашича, баҳорги агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юқори ҳосилдорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА