Чехия Бош вазири Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди
Чехия Республикаси Бош вазири Андрей Бабиш расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Олий мартабали меҳмон 29 апрель куни “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди.
[gallery-29091]
Мамлакатимиз ўтмиши ва келажаги тимсоли саналган Мустақиллик монументи Янги Ўзбекистон маънавиятнинг гултожидир. У ерда камолот соҳиблари бўлмиш аждодларимиз сиймоси акс этган.
Чехия Бош вазири Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўяр экан, умрини замин тараққиёти, эл фаровонлиги йўлида илм-маърифат билан ўтказган аждодларимиз хотирасига эҳтиром кўрсатиб рамзий бош эгди.
Юртимиз тарихи, дунё тамаддунига ҳисса қўшган боболаримиз маърифати ҳақида маълумотларга эга бўлди.
Марҳабо ҲОЖИАКБАРОВА, Носиржон ҲАЙДАРОВ (сурат), ЎзА