Миллат фидойилари

Тошкентда шундай боғ бор-ки, унда ўтмиш билан юзлашcиз. Боболарнинг ғайрати, момоларнинг матонати намоён бўлади бу масканда. Мард ва қаҳрамон ўғлонларнинг Ватан учун дея ҳайқираётгани қулоққа чалинади.

Ғолиблик ва ғам-ғусса қоришиб кетади. Визиллаб учган дайди ўқ, дуч келган нарсани янчиб ўтаётган танк, фронт учун далада меҳнат қилаётган қизлар, жанггоҳлардан фарзандининг қайтишини кутганча узоқларга кўз тиккан она... Жимгина шовқин солади бу боғ, жимгина бугунги авлод билан суҳбат қилади бу маскан.

Ҳа, пойтахтимиздаги Ғалаба боғи мана шундай ўзига хос жой. Мажмуадаги ҳар бир экспозиция, тимсол ва битиклар мудҳиш уруш ҳақиқатларини ифода этади. 

– Яқинда мажмуамизга “Хотира нури” композицияси ўрнатилди, – дейди Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуаси бошлиғи, подполковник Шуҳрат Юсупов. – У Иккинчи жаҳон уруши ва фронт ортида меҳнат қилган ўзбекистонлик қаҳрамонлар хотирасига бағишлаб барпо этилган. Монумент парвоз қилаётган икки қуш шаклида бўлиб, катта ва ёш авлодлар ўртасидаги ворисийликни ифодалайди. Шунингдек, боғимизда давлатимиз раҳбари ғояси асосида “Миллат фидойилари” хиёбони ҳам ташкил этилди. Бу маскан мустақиллик йилларида мамлакатимиз ҳимояси йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг хотирасига бағишланган. Мажмуа юқоридан қараганда давлатимиз байроғидаги ярим ой ва ўн икки юлдуз шаклида намоён бўлади. Юлдузларнинг қирралари битиктош вазифасини ҳам ўтайди. Уларнинг ён тарафларига тўртта кам икки юз нафар қаҳрамон номи зарҳал ҳарфлар билан ёзилган. 

[gallery-23476]

Бу битикларнинг ҳар бири қаҳрамонлар ҳақида ҳикоя қилади. Улар шунчаки исм ва фамилия эмас, улар Ватанни аслида қандай севиш кераклигини кўрсатган ўғлонлар. Ибрат мактабларини яратиб кетган мардлар. 

Юлдузларга ўрнатилган мониторлар миллат фидойилари тўғрисида маълумотларни фото ва видеолар орқали намойиш этиб турибди. Қаҳрамонлар болалиги, орзулари, иши ва оиласи кўз олдимизда жонланади.

Дарҳақиқат, ярим ой мўъжаз амфитеатр шаклида хиёбонга кўрк бағишлаб турибди. Унинг тепасидан поклик рамзи – сув оқиб туради. Ойнинг орқа тарафидаги ҳайкалтарошлик композицияси бадиий ғояга якун ясаган. Унинг марказида фарзандини ҳарбий хизматга кузатган ота-она сиймоси гавдалантирилган. Икки ёнида турли йўналишларда Ватан ҳимоясига бел боғлаган хизматчилари акс эттирилган.

Давлатимиз раҳбари миллат фидойилари туғилган туманларда хотира тадбирлари ўтказиш, уларнинг мардлигини ёшларга ибрат қилиб кўрсатиш, қаҳрамонликлари ҳақида асарлар ёзиш зарурлиги таъкидлади.

Эзгу амал ва яхши ташаббуснинг қаноти бўлади дейишади. Бугун бу маскан ҳар доимгидан ҳам гавжум. 

Бу ер одамлар учун ўзига хос ватанпарварлик, тинчликсеварлик мактаби саналади. Боғда уч авлод учрашувлари, хотира тадбирлари, тарих дарсларини ўтказиш яхши анъанага айланди. 

Таълим муассасалари, ижодий жамоалар, умуман, кенг жамоатчилик вакиллари шу ерда. Шоир ва ёзувчилар ўз қаҳрамонлари – миллат фидойиларини шунчаки тасаввур қилмай улар билан юзма-юз бўлмоқда гўё. Хиёбонда келган илҳом, шу ерда туғилган фикрлар катта-катта асарларга кўчиши шубҳасиз.

Икром АВВАЛБОЕВ, Носиржон ҲАЙДАРОВ (сурат), ЎзА мухбирлари

ҚУЙИДА МАВЗУГА МОС МАҚОЛАЛАР ҲАВОЛА ЭТИЛАДИ

Юрт осойишталиги учун кўксини қалқон қилган ўғлон 

Бу манзилда тинчлигимиз йўлида жон фидо қилганларнинг овози бор

Қаҳрамонлар ўлмайди, мард ўғлонлар ҳаётида қайта-қайта юз кўрсатаверади 

Ғалаба боғида туғиладиган саволлар кўп, жавоб битта... (+видео)

Юрт осойишталиги йўлида жонини аямаган ўғлонлар номи ўчмагай

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бу боғдаги ҳар бир гиёҳ, ҳар бир тимсол халқимизнинг қаҳрамонлигидан ҳикоя қилади