Бровди: Азовдаги босқич якунланди, энди навбат Қора денгизга
Украинанинг учувчисиз бошқариладиган тизимлари РФ флотини нишонга олишни кенгайтирди - Азов денгизидан кейин улар энди Қора денгиздаги рус кемаларини нишонга олишди.
Бу ҳақда Украинанинг учувчисиз бошқариладиган тизимлар кучлари қўмондони Роберт Бровди ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, Азов денгизидаги дастлабки босқич аллақачон якунланган ва энди навбат Қора денгизга келди.
- Азов денгизидаги Россия соя флотининг 116 та кемаси - денгиз жангининг биринчи босқичи тугади. Энди навбат Қора денгизга. Расмий ҳисобот кейинроқ, видео далиллар билан бирга ҳавола этилади, деб ёзди Бровди.
Г.Сатторова, ЎзА