Бўлажак раҳбарларга диплом берилди
Маълумки, юртимизда ёшлар муаммоларини ўрганиш, бу йўналишда илмий-тадқиқот ва таҳлилий фаолиятни олиб бориш, шунингдек, истиқболли ёш кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти фаолият юритади.
Мазкур институтда 2025–2026 ўқув йили 1-давра 4 ойлик қайта тайёрлаш курси тингловчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.


Ўқув режасига мувофиқ, 12 ҳафта давом этган ушбу дастурда асосий эътибор тингловчиларда давлат бошқарувида ўзини синаб кўриш учун зарур бўлган раҳбарлик ва етакчилик, молиявий ресурсларни бошқариш ҳамда мураккаб бошқарув амалиётида қарор қабул қилиш каби муҳим кўникмаларни ривожлантиришга қаратилди.


Бугунги кунда махсус тайёргарликдан ўтган малакали кадрларнинг хизмат поғоналарида ўсишини таъминлаш мақсадида давлат ва ҳокимият органлари, қатор вазирлик ҳамда жамоат бирлашмалари билан амалий музокаралар олиб борилмоқда.
Гулноза Бобоева,
ЎзА