Боксчиларимиз "Futures Cup"да биринчи бўлди
Таиланднинг Бангкок шаҳри ёшлар ўртасида "Futures Cup" халқаро турнирига мезбонлик қилди. Баҳсларда иштирок этган терма жамоамиз аъзолари 4 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди. Шунингдек, умумжамоа ҳисобида Қозоғистон иккинчи ва АҚШ учинчи ўриндан жой олди.
Мусобақада терма жамоамиз аъзоларидан Сардорбек Баҳромхўжаев, Асадбек Султонбоев, Ислом Салихов ва Рушанабону Исоева ўз вазнида олтин медални қўлга киритди.
Шунингдек, Суҳроб Раҳматуллаев, Назокат Мардонова, Севара Маматова, Самира Турғунова, Асалой Бахтиёрова, Абдуғани Ёрқинжонов ва Нилуфархон Абдуҳошимова бронза медаль билан тақдирланди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА