“Беш миллион сунъий интеллект етакчиси” дастури бўйича сертификат олган энг кўп ёшлар Фарғонага тўғри келади
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.
Фарғона вилояти давлат идоралари, саноат, сервис ва қишлоқ хўжалигида замонавий технология, рақамли ечимлар ва сунъий интеллектни кенг жорий этиш бўйича намуна бўлиши кераклиги таъкидланди.
“Беш миллион сунъий интеллект етакчиси” дастури бўйича сертификат олган энг кўп ёшлар Фарғонага тўғри келади.
—Мана шундай ёшларимиз буюк аждодимиз Ал-Фарғоний бобомизнинг муносиб давомчилари бўлади деб ишонаман, – деди Президентимиз.
Вилоят ҳокими, унинг ўринбосарлари, 19 та туман ҳокими бундай иқтидорли ёшларни ёнига олиб, давлат идораларидаги ҳар бир хизматни, ҳар бир жараённи рақамлаштириб, аҳоли ва тадбиркорларга қулайлик яратиши зарурлиги қайд этилди.
Маҳаллаларнинг устунликларини сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиб, иш ўрни, қўшилган қиймат, аҳоли даромадини кўпайтирадиган лойиҳалар ишлаб чиқилса, стартап клуб ташкил қилиниб, янги креатив ғоялар ҳаётга тезроқ жорий этилса, вилоят иқтисодиётида “катта сакраш”, одамлар ҳаётида туб бурилиш бўлиши таъкидланди.
ЎзА