Қўқонда 64 та маданий мерос объектини пиёда айланадиган 3 та туризм маршрути ишлаб чиқилди
Бунинг учун шаҳардаги маданий мерос объектларида фаолият юритаётган давлат идораларини бошқа жойга кўчириш зарурлиги қайд этилди.
Йил якунигача собиқ “Қўқон нефтгаз пармалаш” заводи ҳудудидаги 4 қаватли бинони таъмирлаб, ҳокимлик ва 17 та маданий мерос объектида ишлаётган идораларни шу ерга кўчириши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Сўх тумани экотуризм, агро ва тиббий туризм бўйича жуда катта салоҳиятга эга. Асосийси, сўхлик тадбиркорлар инфратузилма яхшилаб берилса, сармоя киритиб, бизнес қилишга тайёр.
Шу боис, Сўх дарёсининг Сариканда, Истиқлол ва Ровон маҳаллаларидан ўтган 5 километр қисмида 130 гектар майдонда йирик туризм комплексини барпо этиш учун шароит яратилади. Хорижий мутахассисларни жалб қилиб, Сўх туманини ривожлантириш бўйича мастер режа ишлаб чиқиш топширилди.
Умуман, туманга янгича қиёфа олиб кириш бўйича уч йиллик катта дастур қабул қилиниши белгиланди.
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.
ЎзА