Бадиий гимнастикачиларимиз Бокуда
Бугун, 17 апрель куни Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг учинчи босқич мусобақалари бўлиб ўтади.
15 та давлатнинг энг маҳоратли гимнастикачилари иштирок этаётган нуфузли мусобақанинг яккалик баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Тахмина Икромова ва Лола Жўраева яккалик машқларда, Иродахон Содиқова, Фоима эл-Санкари, Ёсина Жўраева, София Усова, Мишел Нестерова, Диана Ҳакимова жамоавий баҳсларда совринли ўринлар учун кураш олиб боради.
Ҳамюртимиз, халқаро тоифадаги ҳакам Севар Каримова мусобақалар давомида спортчиларнинг чиқишларини баҳолаб боришда иштирок этади.
Халқаро турнир дастурига мувофиқ бугун ва эртага спортчилар гуруҳ босқич мусобақаларининг саралашларида ўз омадини синаб кўради.
19 апрель куни халқаро турнирнинг финал баҳслари бўлиб ўтади.
Т.Рўзиев,
ЎзА