Ажрим ёқасидаги оилалар билан суҳбат ўтказилди
Пойтахтимизда оилавий қадриятларни асраш ва низоли вазиятларни бартараф этиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Сергели туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳузуридаги комиссия аъзолари иштирокида навбатдаги профилактик тадбир ташкил этилди.
Учрашувда асосан ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан мулоқот олиб борилиб, юзага келган муаммоларнинг асл сабаблари ўрганилди. Суҳбат давомида фарзандлар келажаги, оилада ўзаро ҳурмат ва соғлом муҳитни тиклаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш юзасидан мутахассислар томонидан зарур тавсиялар ва ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.


Якунда ажрим ёқасидаги бир нечта оилаларни яраштириш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан аниқ чоралар белгиланди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА