АҚШ дипломатлари Саудия Арабистонидан олиб чиқилмоқда, Путин ва Зеленский музокараларга рози бўлди, Эрондан кескин баёнот
Бугунги «Хориж хабарлари» дастурида АҚШнинг Саудия Арабистонидаги айрим дипломатлари ва уларнинг оила аъзоларини мамлакатдан олиб чиқиш қарори, Россия президенти Владимир Путин ва Украина президенти Владимир Зеленскийнинг АҚШ воситачилигидаги уч томонлама тинчлик музокараларини давом эттиришга розилик билдиргани ҳақида сўз юритамиз.
Шунингдек, Эроннинг АҚШнинг эҳтимолий ҳарбий зарбаларига кескин баёнот билан жавоб бергани, Европадаги намойишларда Россиянинг эҳтимолий иштироки юзасидан текширув бошлангани, Украина Миллий банки раҳбарининг уйи ва офисида тинтув ўтказилгани ҳамда Жанубий Кореяда бир ойдан ортиқ вақт каналга қамалиб қолган акуланинг очиқ денгизга қайтарилгани ҳақидаги хабарлар ҳам дастуримиздан ўрин олган.
Нозимбек Мардонов,
Салим Обиджонов. ЎзА