“Ақчакўл илҳомлари” танлови бошланди
Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида “Ақчакўл илҳомлари” республика ижодий танлови очилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, йиғилганларни танловнингочилиши билан қутлади.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда юртимизда Президентимиз раҳбарлигида барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган фармон ва қарорлар аҳолининг фаровон ҳаётини таъминлашда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда. Шу қаторда, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Мазкур ижодий танлов ҳам ўз навбатида, ёшларга оид ислоҳотларсамарадорлигини ошириш, уларнинг қизиқиши ва қобилиятини юзага чиқаришда муҳим саналади. Шунингдек, ёшлар ўртасида дўстона муносабатларни мустаҳкамлашда ва ўзаро тажриба алмашиш учун қулай ижодий майдон яратишда, янги иқтидорларни кенг жамоатчиликка таништиришда алоҳида ўрин тутади.
[gallery-28626]
Тадбир давомида мазкур танловни ташкил этишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ фидойи инсонларга Жўқорғи Кенгеснинг “Ташаккурнома”си топширилди.
Тадбир санъат ва маданият ходимлари ижросидаги концерт дастурибилан давом этди.
Мазкур танловдамамлакатимизнинг барча ҳудудларидан истеъдодли ёшлар ҳамда ижодкорлар ўз маҳорат ва ижодий салоҳияти билан иштирок этмоқда.
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА.