Анналена Бербок Ўзбекистонга келди
Германия федерал ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Тошкентга уч кунлик ташриф билан келди.
ГФР дипломатияси раҳбари юртимизга сафари доирасида қатор вазирлик, идораларда, таълим муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари, жамоат ташкилотларида музокара, учрашув, тадбирларда иштирок этади.
Давлатимиз раҳбари матбуот котиби маълум қилишича, Ўзбекистон Президенти Германия делегациясини қабул қилиши кутиляпти.
Дастурдан Самарқанд вилояти бўйлаб зиёрат ҳам кўзда тутилган.
ЎзА