Андижонда аскарлар Ватанга қасамёд қилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижон гарнизонига қарашли ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматни бошлаган ёш аскарларнинг Ватанга қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбир аввалида давлатимиз мадҳияси янграб, саф тортган аскарлар Ватанга садоқат билан хизмат қилишга тантанали равишда қасамёд қабул қилди.
Маросимда сўзга чиққанлар ёш аскарларни ушбу шарафли бурч билан табриклаб, Ватан ҳимояси йўлида фидойи бўлишга чақирди. Ҳарбий хизматни сидқидилдан ўташ, интизомга қатъий риоя қилиш ва юрт тинчлигини асраш ҳар бир йигитнинг муқаддас бурчи экани алоҳида таъкидланди.
[gallery-29040]
Тадбирда ҳарбий қисм қўмондонлиги, офицер ва сержантлар таркиби, муддатли ҳарбий хизматчилар, уларнинг ота-оналари ва яқинлари, шунингдек, маҳаллий ҳокимлик вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотлари масъуллари, нуронийлар, ҳарбий фахрийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Уларнинг иштироки маросимга янада кўтаринки руҳ бағишлаб, ёшларда Ватан олдидаги бурч ва масъулият ҳиссини мустаҳкамлади.
Шунингдек, тадбир доирасида ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА