Ампутантлар футболи: бугун бошланган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон жамоаси иштирок этмоқда
Бугун, 15 ноябрь куни Мекcика Сан-Хуан-де-лос-Лагос шаҳрида 24 та мамлакатнинг жамоалари иштирокида ампутантлар футболи бўйича Жаҳон чемпионати мусобақалари бошланди.
Кеча мазкур чемпионатнинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди.
Чемпионатга ташланган қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон ампутантлар футбол жамоаси “Е” гуруҳида АҚШ, Уругвай ва Марокаш жамоалари билан жой олди.
Бугун, 15 ноябрь эрта саҳарда мамлакатимиз вакиллари илк ўйинни АҚШ терма жамоасига қарши ўтказди. Қизиқарли кечган баҳсда ҳамюртларимиз океан орти вакилларига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Энди Ўзбекистон ампутантлар футбол жамоаси эртага, 16 ноябрь куни Уругвай ва 17 ноябрда Марокаш терма жамоалари билан куч синашади.
Чемпионат 22 ноябрга қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ампутантлар футбол жамоаси 1990, 1991, 2007, 2010 ва 2012 йилги жаҳон чемпионатларининг ғолиби саналади.
Т. Рўзиев, ЎзА