Алишер Ғаниев Осиёда ҳамон тенгсиз
Қирғиз Республикасининг Бишкек шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати ўтказилди. Мусобақа доирасида юнон-рум кураши бўйича баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалига сазовор бўлди.
Жумладан, ушбу йўналиш бўйича ўтган сўнгги кунги беллашувларда -60 кг. вазн тоифасида иштирок этган Алишер Ғаниев финалда КХДР вакили Се Унг Рини мағлуб этиб, мусобақа ғолиби бўлди. Шунингдек, -72 кг вазн тоифасида Шаҳзод Қўчқоров бронза медали учун баҳсда япониялик Таиши Нарикүнидан устун келиб, совриндорлар сафидан жой олди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча вазни -55 кг. бўлган полвонлар орасида барча рақибларини таслим этган Ихтиёр Ботиров шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олган бўлса, 130 килограммгача вазнда Рафаэл Ситсуашвили кумуш, 77 кг.да Дониёрхон Накибов бронза медалини қўлга киритган эди.
Шу тариқа, юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади. Эрон ва Қирғизистон термалари биринчи ҳамда иккинчи поғонадан жой олди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА