Абдураҳим полвон “Qazaqstan Barysy Grand Slam – 2026” чемпионига айланди
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида старт олган дзюдо бўйича “Qazaqstan Barysy Grand Slam – 2026” турнирининг илк куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди.
Жумладан, мусобақанинг 66 килограммгача вазн тоифасида икки нафар ҳамюртларимиз шоҳсупага кўтарилди.
Хусусан, Абдураҳим Нуфтуллоев финал баҳсида россиялик Саигад Керимовни мағлуб этган ҳолда олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, мазкур вазнда бронза медали учун ўтган беллашувларда Анваржон Иброҳимов қозоғистонлик Нурқанат Серикбаев устидан ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақада бугун ўрта вазн тоифасидаги дзюдочилар баҳсларга киришади. Эртага эса оғир вазн тоифасидаги полвонларимиз татамига кўтарилади.
9 май куни бўлиб ўтадиган беллашувларда 3 нафар полвонимиз қуйидаги рақиблари билан рақобатлашади.
-73 кг: Низомиддин Тошпўлатов — Аарон Сабо (Венгрия),
Ҳожиакбар Тошев — Ангсарбек Гайнуллин (Қозоғистон);
-63 кг: Севинч Исоқова — Ганҳайҳ Болт (Мўғулистон).
Жавоҳир Тошхўжаев,ЎзА