Абдунаби Ҳамро китоблари тақдимоти ўтказилди (+видео)
Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, шоир, таниқли адиб ҳамда моҳир таржимон Абдунаби Ҳамроевнинг “Фаришта қўли билан”, “Чорраҳадаги одамлар”, “Нурали Қобул дунёси” ва ”Ўзбеклар” номли китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира. “Шуҳрат” медали соҳибаси Гулчеҳра Шаҳобиддин, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ғайрат Мажид, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адиб, шоир ва таржимон Нурали Қобул, фалсафа фанлари доктори, профессор Виктор Алимасов, олим мунаққид , филология фанлари доктори Сувон Мели, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, журналист ва ёзувчи Нортўхта Қилич, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира ва адиба Шаҳодат Исахонова, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳар нуронийлар кенгаши раиси, маҳоратли рассом шоир ва журналист Тохиржон Ҳамидов, таржимон Маъруф Тошпўлатовлар сўзга чиқди.
Тадбир давомида муаллиф Абдунаби Ҳамро ўз китобларининг ёзилиши тарихи, уларнинг ғояси ҳақида маълумот бериб ўтди. Шунингдек китобхонлар саволларига жавоб берилди. Муаллиф китоблари бугунги китобхонларнинг нафақат китоб жавонларидан, балки қалбларидан алоҳида жой эгаллашига ишонамиз.
Муҳайё Турдалиева, Нишонбой Абдувоитов, ЎзА