ABC News: Украина дрон ҳужумида илк бор Россияни ортда қолдирди
Март ойи мобайнида Украина кенг кўламли уруш бошлангандан бери биринчи марта дрон ҳужуми бўйича Россияни ортда қолдирди. Бу ҳақда “ABC News” хабар тарқатди.
Украина ҳаво кучлари маълумотига кўра, ўтган ой Россия ҳудудидан учирилган 6 462 дрон ва 138 ракета уриб туширилган. Шундан 5 833 дрон ва 102 ракета тутиб олинган ёки зарарсизлантирилган.
РФ Мудофаа вазирлиги баёнотида эса мамлакат ҳаво мудофааси Украинанинг 7 347 дронини уриб туширгани келтирилган. Бу кунига тахминан 237 тани ташкил этади. Киев томонидан фойдаланилган ўзи учар учоқларнинг умумий сони эса маълум қилинмаган.
“ABC News” март ойида Россия ҳаво ҳужуми бўйича рекорд ўрнатганини қайд этган: биргина 24 март куни 948 дрон ва 34 ракета учирилган.
Нашр таъкидлашича, ўтган ой маълумоти куч мувозанати Украина фойдасига ўзгарганини кўрсатган. Демак, Киевнинг дрон ва ракета ишлаб чиқариш бўйича узоқ муддатли саъй-ҳаракати натижа бера бошлаган.
С.Раҳимов, ЎзА