Ёсинбек Одилов жаҳон чемпионига айланди
Тошкент шаҳри мезбонлик қилаётган таэквондо WT бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи медалига сазовор бўлди.
Яъни, 48 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Ёсинбек Одилов мусобақада барча рақибларини мағлуб этиб, финалга қадар ишончли етиб келди. Ҳал қилувчи баҳсда у Уммон вакили Довуд Ал-Юсуфийга қарши татамига чиқди. Қизғин ва муросасиз кечган финал учрашувида ҳамюртимиз устунликни қўлга киритиб, рақибини 2:0 (5:1, 11:9) ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа, Ёсинбек Одилов ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони деган юксак унвонга сазовор бўлди ҳамда Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги илк олтин медални тақдим этди.
Айни пайтга келиб, жамоамиз ҳисобида 1 тадан олтин ва кумуш медали мавжуд.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА