Ёшлар билан самимий мулоқот қилинди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан “Ёшлар куни” муносабати билан ҳудудларда “Раҳбар ва ёшлар”, “Уч авлод” учрашувлари ҳамда давра суҳбатлари ташкил этилди.
Оталиққа олинган ёшлар, волонтёрлар, уюшган ва уюшмаган ёшлар иштирок этган учрашувлар давомида раҳбарлар ўз ҳаёт йўллари, синов ва тажрибалар билан бойиган фаолиятлари ҳақида самимий ҳикоя қилиб, ёшлар билан чин дилдан мулоқот қилди.

Уларнинг ҳар бир сўзи ёшлар қалбида илҳом уйғотиб, келажакка ишончни мустаҳкамлади. Шу билан бирга, ёшларга ватанпарварлик туйғусини янада кучайтириш, билим сари интилиш, касб-ҳунар эгаллаш ҳамда жамият ҳаётида фаол ва масъулиятли бўлиб иштирок этиш зарурлиги ҳақида муҳим тавсиялар берилди.
Тадбирлар якунида ёшлар ўз фикр-мулоҳазалари ва ташаббуслари билан фаол иштирок этди. Очиқ мулоқот руҳида кечган учрашувлар уларда янги мақсадлар сари интилиш, ўз устида ишлаш ва жамият тараққиётига ҳисса қўшиш истагини янада кучайтиргани таъкидланди.

Гулноза Бобоева, ЎзА