Мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаб, бизнес юритишда қулай муҳит яратишга қаратилаётган юксак эътибор хусусий секторни янада ривожлантириб, ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтиришга, халқимизнинг тинч, тўкин ҳаётини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Президентимизнинг жорий йил 14 ноябрдаги “Бизнес юритишни ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштиришга доир навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳам ана шундай эзгу мақсадга йўналтирилгани билан аҳамиятли бўлди.

Давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлар билан ўтказилган V очиқ мулоқотида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган мазкур ҳужжат бизнесни бошлашда давлат хизматларини комплекс тарзда кўрсатиш, маъмурий тўсиқларни қисқартириш ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилашни назарда тутади. Фармонга кўра, эндиликда тадбиркорларнинг маъмурий харажатлари йиллик 90 миллиард сўмгача қисқартирилиб, давлат органлари билан ўзаро муносабатларда 15 кунгача вақт тежалиши таъминланади.

2026 йил 1 январдан бошлаб “Бизнесни 15 дақиқада бошлаш” тамойили жорий этилиб, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтнинг ўзида электрон рақамли имзо олиш, банк ҳисобварақ очиш, лицензия ёки рухсатнома учун ариза топшириш, ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиш, онлайн касса машиналарини харид қилиш ҳамда раҳбарни “Ягона миллий меҳнат тизими”да ҳисобга қўйиш имконияти яратилади.

Тадбиркорлар бу хизматлардан ихтиёрий равишда фойдаланиши ва танланган хизматлар учун ягона QR-код орқали тўлов қилиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорларга фирма номи билан фаолият юритишга рухсат берилади. Тадбиркорлик субъектларининг асосий маълумотлари ўзгарган тақдирда, лицензия ва рухсатнома ҳужжатларига қўшимча мурожаатларсиз, автоматик тарзда ўзгартириш киритилади.

Лицензиялаш ва рухсат бериш соҳасида ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсга жарима қўлланилганда, унинг мансабдор шахсларини қўшимча маъмурий жавобгарликка тортиш амалиёти бекор қилинаётгани ҳам тадбиркорлик фаолиятига нисбатан мутаносиб ва адолатли ёндашувни таъминлайди. Бундан ташқари, лицензия ёки рухсатнома олишдан олдин ихтиёрий дастлабки баҳолаш хизмати жорий этилиб, тадбиркорларга талабларга мувофиқликни олдиндан баҳолаш имконияти яратилади.

Фармон ижроси доирасида тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш юкини камайтириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди. Унинг бажарилиши Адлия вазири томонидан шахсий назоратга олинган бўлиб, умумий мувофиқлаштириш ва назорат Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан амалга оширилади.

Лўнда қилиб айтганда, фармон юртимизнинг барча ҳудудлари сингари Сурхондарё вилоятида ҳам тадбиркорликни қўллаб-қувватлаб, ишбилармонлар ишончини мустаҳкамлаш ва бизнес муҳитини янада жозибадор қилишда муҳим аҳамият касб этади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг вилоят иқтисодиётидаги улушини ошириб, янги-янги иш ўринлари яратилади. Аҳолининг фаровон турмуши таъминланади.

Шавкат Яхшиқулов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича 

вакил девонининг Сурхондарё вилоят шўъбаси етакчи инспектори.

ЎзА

French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги йилдан бизнесингизни 15 дақиқада бошлаб олишингиз мумкин