Саҳна ва томошабинни бирлаштирган ҳафталик
ФОТОРЕПОРТАЖ
Жорий йилнинг 21–27 март кунлари Сурхондарё вилоятида “Театр томошалари ҳафталиги” ўтказилмоқда.
Анъанавий тарзда ташкил этилаётган мазкур ҳафталик доирасида томошабинлар Санъат саройи давлат муассасаси кириш қисмида театр тарихи, декорациялар, эскизлар, грим ва саҳна либослари ҳамда театр ижодий фаолиятига оид кўргазмалар билан танишмоқда.
[gallery-28351]
Ҳафталикнинг иккинчи кунида Сурхондарё вилояти мусиқали драма театрига ташриф буюрган санъат ихлосмандлари ҳам ташкил этилган кўргазмаларни томоша қилди. Шунингдек, ижодкорлар билан учрашувлар ўтказилди.
Тадбир доирасида режиссёр Акмал Жумаев томонидан саҳналаштирилган, Учқун Ўсаров қаламига мансуб “Калвак Махзум” спектакли намойиш этилди.
Ҳафталик давомида театр актёрлари ва томошабинлар ўртасида ижодий учрашувлар, шунингдек, қатор спектакллар намойиши режалаштирилган. Жумладан, Алишер Навоийга бағишланган “Алишер Навоий”, “Момо ер”, “Муҳаббатим – қисматим менинг” ҳамда “Имом Термизий” спектакллари томошабинлар эътиборига ҳавола этилади.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА