Янги ўқув маркази фаолият бошлади
Навоий вилояти Учқудуқ тумани Абай маҳалласида ёш тадбиркор Гулчеҳра Баҳромова ташаббуси билан “NEXT” ўқув маркази ташкил этилди.
Лойиҳа “Кўмак” дастури доирасида ажратилган 130 миллион сўмлик имтиёзли ссуда маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.

Мазкур ташаббус Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 июлдаги “Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисида”ги қарори асосида ҳаётга татбиқ этилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, улар учун замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаш имкониятларини кенгайтириш муҳим эканини таъкидлади.

Янги ўқув марказида болалар учун мактабга тайёрлов, математика ва мантиқ, моторика ҳамда нутқни ривожлантириш, шунингдек, рус ва инглиз тиллари бўйича дарслар ташкил этилган.
Мазкур марказ ёш авлоднинг билим олиши, интеллектуал салоҳиятини ошириши ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишига хизмат қилади.
А.Бўриев, ЎзА