Венгрия Президенти истеъфо берди
Венгрия Президенти Каталин Новак истеъфога чиқиш ниятини эълон қилган. Бу қарор унинг педофилия жинояти бўйича судланган эркакни афв этишидан сўнг юзага келган жамоатчилик норозилиги билан боғлиқ, деб ёзди “ТAСС”.
Телевидение орқали халққа мурожаатида Новак хатога йўл қўйганини тан олган. Янги Президент парламент томонидан унинг ваколати тугатилгандан ўттиз кун ўтиб сайланади.