СИ Испания сайловида дезинформация воситасига айланди
Испания сайлов кампанияси сунъий интеллект орқали мисли кўрилмаган даражада нотўғри хабар тарқалиши шароитида ўтди. Маҳаллий факт текшириш ташкилотлари маълумотига кўра, аксар сохта ахборот яқинлашиб келаётган парламент сайлови яхлитлиги билан боғлиқ.
Тармоқда кўча сўрови, сайлов митинги ва ижтимоий тадқиқот симуляция қилинган фейк кенг тарқатилди. Дезинформация сайловда иштирок этаётган барча партиялар тарафдорларига қаратилгани айтилмоқда.
Энг кўп сохта маълумот чап қанот кучларини қўллаб-қувватлаш учун чет элликларни оммавий равишда рўйхатдан ўтказиш, электрон овоз беришни манипуляция қилиш ва давлат томонидан бошқариладиган CIS институтига тегишли сўровлар билан боғлиқ.
Факт текширувчилар “Матрёшка” номли Россия амалиётини ҳам қайд этган. Бот тармоғи ўзини таниқли оммавий ахборот воситаси сифатида кўрсатиб, испанларни овоз беришдан қайтаришга қаратилган хабарлар тарқатган.
“Newtral” маълумотига кўра, таҳлил қилинган сайловга оид “TikTok” лавҳаларининг 21 фоизи сайлов фирибгарлиги ҳақидаги назарияни тарғиб қилган.
С.Раҳимов, ЎзА