Венеция ҳукумати хавотирда
Венеция маҳаллий музейлар фонди раҳбарияти кейинги ярим аср давомидаги рекорд даражада бўлган сув тошқинларидан сўнг барчани “Венеция қалбимизда” кампаниясига қўшилишини сўради.
Венеция маҳаллий музейлар фонди раҳбарияти кейинги ярим аср давомидаги рекорд даражада бўлган сув тошқинларидан сўнг барчани “Венеция қалбимизда” кампаниясига қўшилишини сўради, дейилади The Art Newspaper Russia портали хабарида.
Мазкур кампания мэр Луижи Бруньяронинг сув тошқинлари келтирган зарар миллиард еврога етишини маълум қилганидан сўнг бошланганди.
Венеция ҳукумати бутун дунёга 1987 йилдан ЮНЕСКО маданий меросига кирган шаҳарга кўмак беришни сўраб мурожаат қилган.