“Ватанпарварлар” халқаро ҳарбий-спорт мусобақасига старт берилди
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети Қуруқликдаги қўшинлар институтида Ёшлар ишлари агентлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Ватан таянчи” ҳаракати аъзолари ҳамда хорижий давлатлар битирувчи ўқувчилари иштирокида “Ватанпарварлар” халқаро ҳарбий-спорт мусобақасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Хайрулла Сатторов ушбу мусобақа мамлакатимизда илк бор ўтказилаётганини таъкидлаб, иштирокчиларни самимий қутлади ва уларга омад тилади.


Шунингдек, мусобақа доирасида “Ватан таянчи” аъзолари ўртасидаги “Турон йўлбарслари” ҳамда таълим муассасалари отрядлари ўртасидаги беллашувлар қизғин ва муросасиз руҳда ўтди.
Бу каби тадбирлар ёшлар ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлаши қайд этилди.



Гулноза Бобоева,
ЎзА