ТДТ ички ишлар вазирлари учрашди
Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ички ишлар вазирларининг учинчи учрашуви Остонада бўлиб ўтди. Тадбир кун тартибига терроризм, экстремизм ва трансмиллий уюшган жиноятчилик ҳамда кибер хавфга қарши биргаликда курашиш масалалари қўйилди.
Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши кураш, жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ўртасида ахборот алмашинуви ҳам муҳокама қилинди.
Асосий мавзулардан бири сифатида аъзо ва кузатувчи давлатлар ўртасида Жиноятчиликка қарши курашиш кенгашини тузиш тўғрисидаги битим лойиҳаси кўтарилди.
Мулоқот якунида хавфсизлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш тўғрисида қўшма декларация имзоланди.
ТДТ ички ишлар вазирлари кейинги учрашувини 2027 йил Туркияда ўтказишга қарор қилинди.
С.Раҳимов, ЎзА