Сумо: Ўзбекистон ва Европа спорт федерациялари ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди
Польшанинг Кротошин шаҳрида Ўзбекистон сумо федерацияси мутахассислилари Европа сумо федерацияси президенти Дариуш Розум билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида ҳамкорликни ривожлантириш, сумо спортини халқаро миқёсда оммалаштириш бўйича ташаббусларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув давомида Ўзбекистон сумо федерацияси раиси Камол Усмонов ва Европа сумо федерацияси раҳбари Дариуш Розум ҳамкорлик меморандумини имзолади.
Келишувга биноан меморандум доирасида сумо спорти бўйича спортчилар, мураббийлар ўртасида тажриба алмашиш, қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш, мутахассис ва ҳакамлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслар илгари сурилди.
Бир мақсад — биргаликда ривожланиш тамойилига асосланган мазкур келишув Ўзбекистон ва Европа сумоси ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишда муҳим омил бўлиши таъкидланди.
Т. Рўзиев, ЎзА