Сербия Ўзбекистон учун меҳнат бозорини очади, Германиядан 4 килограмм наркотик юборилди – Қисқа хабарлар(+видео)
Бугунги дастуримизда Ўзбекистон ва Сербия ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги декларация имзолангани, икки давлат ўртасида меҳнат миграцияси бўйича тарихий келишувга эришилгани ҳамда энергетика соҳасида давлат назоратини кучайтириш бўйича янги вазифалар белгиланганига тўхталамиз.
Шунингдек, дастуримиздан Германиядан Тошкентга почта орқали юборилган жўнатмадан 3 килограмм «Клефедрон» ва 1 килограмм гашиш аниқлангани ҳамда спорт оламидаги муҳим хабарлар, жумладан, Жавоҳир Синдоровнинг халқаро шахмат турниридаги иштироки ва Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити” сафида Чемпионлар лигасидаги ғалабасига оид хабарлар ҳам ўрин олган.
Зиёвуддин Нуриддинов,
Ёқуб Мелибоев, ЎзА