2 ноябрь: куннинг муҳим янгиликлари қисқа хабарларда
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги — ЎзАда эълон қилинган муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти ҳақида лавҳа.
Меҳнат миграцияси тизимини такомиллаштириш, хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни касб ва чет тилларига ўқитиш бўйича янги вазифалар белгиланди.
Ўзбекистоннинг Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ташаббуслари, шунингдек, АҚШ билан сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Тошкент метрополитенида беш вагонли поездларни жорий этиш ишлари давом этмоқда, Сайхунободда эса 26 та фуқаро мурожаати жойида ижобий ҳал этилди.
Дакар ёшлар Олимпиадаси, халқаро таэквондо мусобақаси ҳамда «Президент Олимпиадаси»да спортчиларимиз иштироки ва эришган натижалари.
Нозимбек Мардонов,
Ёқубжон Мелибаев, ЎзА.