Саломатлик, хавфсизлик ва барқарор келажак йўлида биргаликда ҳаракат қиламиз! (+видео)
Шу йилнинг 20-21 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида “Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш” мавзусида глобал форум ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги томонидан БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилаётган мазкур форум бугунги кунда глобал аҳамият касб этаётган наркотикларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган.
Шунингдек, тадбир доирасида илғор халқаро тажрибани тизимли равишда ўрганиш ва уни амалиётга жорий этиш, замонавий наркотаҳдидларга қарши комплекс ёндашувларни ишлаб чиқиш, гиёҳвандликка қарши курашиш соҳасида давлатлараро ва халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Тадбирда 20 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилот, 50 га яқин давлатдан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, 500 га яқин халқаро экспертлар ва соҳа мутахассислари иштирок этиши кутилмоқда.
Форум давомида наркотик воситалар ноқонуний айланмасининг глобал ва минтақавий тенденциялари, ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида профилактика тизимини такомиллаштириш, даволаш, реабилитация ва ижтимоий реинтеграция жараёнларини ривожлантириш, рақамли технологиялар ҳамда сунъий интеллектдан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинади.
Ялпи мажлис ва панел сессияларнинг бош мавзуси саломатлик, хавфсизлик ва барқарор келажак йўлида биргаликда ҳаракат қилишга даъват бўлиши кутилмоқда.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/86zAI_phna4" title="Salomatlik, xavfsizlik va barqaror kelajak yo‘lida birgalikda harakat qilamiz!" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири