Россия – Украина уруши: нохуш статистика
АҚШдаги "Center for Strategic and International Studies" (CSIS) тадқиқот маркази Россия – Украина уруши давомида ҳалок бўлган ва яраланган ҳарбийлар сони бўйича янги маълумотни эълон қилди.
Ҳисоботга кўра, 2022 йил февралда бошланган кенг кўламли ҳарбий амалиёт давомида Россиянинг умумий йўқотиши 1,2 миллион кишигача етган, жумладан камида 325 000 аскар ҳалок бўлган.
Ушбу маълумот BBC рус хизмати ва “Mediazona” нашри очиқ манбаларига асосланган ҳисоб-китобга анча мос келади: ҳаётдан кўз юмган Россия томони вакиллари 254 800 дан 368 100 гача тахмин қилинган. Донецк ва Луганск бўлинмаларини ҳисобга олганда бу рақам сезиларли даражада ошади.
Украина Қуролли кучлари таркиби уруш мобайнида 500-600 минг зарар кўрган. Шундан 100-140 минг нафари ҳалок бўлган, дея тахмин қилинмоқда.
Ҳужжатда таъкидланишича, “Иккинчи жаҳон урушидан сўнг дунёдаги ҳеч бир кучли давлат Россия сингари ҳарбий қурбонликка учрамаган.
Ф.Яхшибоева, ЎзА