Пара атлетларимиз Марокашда 12 медални қўлга киритди
Марокашнинг Работ шаҳрида ўтказилган пара енгил атлетика бўйича халқаро Гран-при мусобақасида 57 та давлатдан 500 нафарга яқин паралимпиячилар орасида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этди.
Мусобақада Омадбек Ҳасанов T46 таснифидаги 100 метр масофага югуриш баҳсларида ва T46 тоифасидаги узунликка сакраш баҳсларида олтин медални қўлга киритди. Ислом Элмуродов (F33) найза улоқтиришда, Ҳусния Олимжонова (T12) узунликка сакрашда, Рокия Мусинова ядро улоқтириш (F57) ва диск улоқтириш (F57) баҳсларида кумуш медаль билан тақдирланди.

Шунингдек, Севинчбек Ҳусанов (T12), Абдулазиз Абдуҳакимов (F32), Ҳусниддин Норбеков (F35), Ҳикматилло Мамарозиқов (F46), Гулнора Тўйчиева (T11) ва Ҳусния Олимжонова (T12) бронза медалга сазовор бўлди.
Шу тариқа, пара атлетларимиз уч кун давом этган баҳсларда 2 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза жами 12 та медалга эга чиқди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА