2024 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ўсиш суръатларини намоён этмоқда, ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми 115 млрд. долларга етиб, ўтган йилга нисбатан 6,5 фоизга ошди.

2017-2024 йиллар давомида мамлакат ЯИМ ҳажми 1,55 баробарга ошди. Бу кўрсаткич иқтисодий ислоҳотларнинг барқарорлиги ва ишлаб чиқариш салоҳиятининг ортиб бораётганидан далолат беради. ЯИМнинг ўртача йиллик ўсиш суръати 5,6 фоизни ташкил этди, инфляция даражаси эса 9,8 фоизгача пасайди.

2024 йилда Ўзбекистоннинг умумий экспорти 19,7 млрд. долларни ташкил этди (ўсиш 2,7 фоиз). Асосий экспорт йўналишлари қуйидагича: қимматбаҳо металлар (38 фоиз), тўқимачилик маҳсулотлари (15 фоиз), мева-сабзавот маҳсулотлари (8 фоиз), металл ва металл буюмлари (9 фоиз), шунингдек, машина ва ускуналар (6 фоиз). Саноат таркибида қайта ишлаш соҳаси етакчи ўринни эгаллаб, умумий ҳажми 60 млрд. долларни ва саноат ишлаб чиқаришида 80,3 фоиз улушни ташкил этмоқда. Энг ривожланган тармоқлар қаторига металлургия (22 фоиз), машинасозлик (16 фоиз), тўқимачилик ва чарм-пойабзал (14 фоиз), озиқ-овқат (14 фоиз), нефть-газ (8 фоиз), қурилиш материаллари (8 фоиз), энергетика (7 фоиз) ва кимё (7 фоиз) соҳалари киради.

2024 йилда Қозоғистон иқтисодиёти 4,8 фоизга ўсиб, ЯИМ 288,1 млрд. долларни ташкил этди.

2017-2024 йиллар оралиғида Қозоғистон ЯИМи 1,3 баробарга ошди, ЯИМнинг ўртача йиллик ўсиш суръати 3,5 фоизга баҳоланмоқда, инфляция даражаси эса 8,6 фоизгача пасайди. 

2024 йилда Қозоғистон экспорти 81,6 млрд. долларни ташкил этди (ўсиш 3,1 фоиз). Экспорт таркибида хом ашё маҳсулотлари 70 фоизни ташкил этади: энергия манбалари – умумий экспортнинг 52,5 фоизи, қора ва рангли металлар – 12 фоиз, уран – 5,6 фоиз. Иқтисодиётда қайта ишлаш саноатининг улуши 46,6 фоиз бўлиб, ҳажми 52 млрд. долларга тенг.

Қозоғистон саноат таркибида нефть-газ ва кўмир тармоқлари устунлик қилади (35 фоиз), шунингдек, металлургия соҳаси 29 фоизни ташкил этади. Машинасозлик ва озиқ-овқат саноати ҳар бири 9 фоиздан, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш – 6 фоиз, энергетика эса 4 фоизни ташкил қилади.

Таҳлил натижалари шуни кўрсатадики, сўнгги йилларда Ўзбекистон юқори иқтисодий ўсиш суръатларини намоён этмоқда, иқтисодиётни тузилмавий янгилаш ва ишлаб чиқариш базасини кенгайтиришни изчил давом эттирмоқда.

Ўзбекистонда 2024 йилда асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ҳажми 27,6 фоизга ошиб, 39 млрд. долларга етди, бу эса ЯИМнинг 33,9 фоизини ташкил этди. Инвестициялар ишлаб чиқариш қувватлари ва инфратузилмани ривожлантиришга хизмат қилди. Асосий инвестиция йўналишлари қуйидагилар бўлди: қайта ишлаш саноати (29 фоиз), энергетика (14 фоиз), қазиб олиш саноати (13 фоиз), кўчмас мулк билан боғлиқ операциялар (8,6 фоиз) ва қишлоқ хўжалиги (6,6 фоиз).

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 60 млрд. долларни (ЯИМнинг 52 фоизини) ташкил этди, шундан 32,5 млрд. доллари ташқи давлат қарзи ҳиссасига тўғри келади. Шу билан бирга, мамлакат юқори даражадаги тоза олтин-валюта захираларини сақлаб қолди – 41,2 млрд. доллар (ЯИМнинг 36 фоизи), бу эса макроиқтисодий барқарорликни таъминлади ҳамда қисқа муддатли мажбуриятларни қоплаш учун етарли ликвидлик яратди.

Қозоғистонда 2024 йилда асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 7,5 фоизга ошиб, 41 млрд. долларга етди (ЯИМнинг 14,2 фоизи). Инвестициялар таркибида қазиб олиш саноати – 19 фоиз, кўчмас мулк билан боғлиқ операциялар – 19 фоиз, транспорт соҳаси – 18 фоиз, қайта ишлаш саноати – 11 фоиз, таълим соҳаси – 5,7 фоизни ташкил этди.

Қозоғистоннинг олтин-валюта захиралари 45 млрд. долларни (ЯИМнинг 15,6 фоизи) ташкил этди, ташқи қарзи эса 165 млрд. долларга (ЯИМнинг 57 фоизи) етди. Шундан 15,2 млрд. доллари давлат қарзи ҳиссасига тўғри келади.

Таҳлил шуни кўрсатадики, Ўзбекистон ЯИМга нисбатан инвестиция фаоллигини юқори даражада намоён этди ва қайта ишлаш саноати ҳамда энергетикага йўналтирилган сармояларни сезиларли оширди. Бу ўзгаришлар иқтисодиёт тузилмасининг янада мувозанатли ва барқарор бўлишига хизмат қилди.

2024 йилда Ўзбекистоннинг қурилиш сектори барқарор ўсишни давом эттирди. Жами фойдаланишга топширилган уй-жой майдони 14,8 млн. м²ни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 8,8 фоиз кўпдир. Ушбу кўрсаткичнинг 10 млн. м² қисми қишлоқ ҳудудларига тўғри келади. 2017-2024 йиллар давомида уй-жой қурилиши ҳажми 2,1 баробарга ошди, бу эса уй-жой қурилиши бўйича йирик давлат дастурлари ва ипотека кредитлашни кенгайтириш натижасидир.

Қозоғистонда эса фойдаланишга топширилган уй-жой ҳажми 19 млн. м² ни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 13,1% кўп. Ушбу кўрсаткичнинг 3,9 млн. м² қисми қишлоқ ҳудудларида қурилган. 2017-2024 йилларда ўсиш 2,1 баробарни ташкил этган бўлса-да, қишлоқ ҳудудларининг улуши паст даражада қолмоқда.

2024 йилда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида 3 фоизлик ўсиш қайд этилди. Секторнинг ЯИМдаги улуши 18,3 фоизни ташкил этди. Мева-сабзавот экинлари ҳосилдорлиги ҳар гектарига 238 центнер (12 млн. тонна), дон экинларининг ҳосилдорлиги 155 центнер (1,7 млн. тонна), пахтанинг ҳосилдорлиги эса 203 центнер (3,7 млн. тонна) бўлди. Дон маҳсулотларининг умумий ишлаб чиқарилиши 8,1 млн. тонна, пахта ҳосили эса 3,7 млн. тоннани ташкил этди.

Қозоғистонда аграр сектор ўсиши 3,9 фоизни ташкил этди, унинг ЯИМдаги улуши ҳам 3,9 фоизга тенг. Дон экинлари ҳосилдорлиги ҳар гектарига 284 центнер (3,8 млн. тонна), мева-сабзавот экинлариники 219 центнер (2,6 млн. тонна), пахтаники 62 центнер (56,3 млн. тонна), кунгабоқарники эса 28,3 центнер (0,3 млн. тонна) бўлди.

2024 йилда Ўзбекистонда хизматлар соҳаси иқтисодиёт ўсишининг асосий драйверларидан бирига айланди. Қўшилган қиймат 7,7 фоизга ошди, секторнинг ЯИМдаги улуши эса 45,2 фоизни ташкил этди. Хизматлар соҳаси бандлик, инновациялар ва инвестицияларнинг муҳим манбаига айланиб, айниқса савдо, транспорт, туризм ва рақамли технологиялар йўналишларида жадал ривожланди. Кичик ва ўрта бизнеснинг фаол ўсиши ички бозорни кенгайтиришга ва аҳоли турмуш даражасини оширишга хизмат қилди.

Қозоғистонда хизматлар соҳасида қўшилган қиймат 4,7 фоизга ўсди, секторнинг ЯИМдаги улуши эса 58,3 фоизни ташкил этди. Асосий эътибор молиявий, логистик ва телекоммуникация хизматларига қаратилган.

Умуман олганда, келтирилган маълумотлар ҳар икки мамлакатда ҳам иқтисодиётнинг барқарор ва изчил ривожланаётганини кўрсатади. Ўзбекистон ва Қозоғистон иқтисодиётни модернизация қилиш, саноат, инфратузилма ва инсон капиталига инвестицияларни оширишни давом эттирмоқда. Шу билан бирга, ҳудудларни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳасига эътибор кучаймоқда. Бу аҳоли фаровонлигини оширишга ва мамлакатларнинг узоқ муддатли барқарор ривожланиши учун мустаҳкам асос яратишга хизмат қилмоқда.

Моҳигул Қосимова, ЎзА

French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Қозоғистон: асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар таҳлили